
Самарқанд шаҳридаги “Шоҳ сарой” базмгоҳида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, тиббиёт соҳаси фидойилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган мазкур байрам тадбирида соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда Президентимиз раҳнамолигида соҳа ходимларига яратиб берилаётган имкониятлар, уларнинг эл саломатлиги йўлидаги фидокорона ишлари, шунингдек, тизимда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати юқори даражага кўтарилганлигига тўхталиб ўтишди.
Эл ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.
Байрам тадбирлари вилоятимиз туман ва шаҳарларида давом этмоқда.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.