Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТДА ФАOЛИЯT КЎPCАТАЁТГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВА АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

ВИЛОЯТДА ФАOЛИЯT КЎPCАТАЁТГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВА АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА!

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва давлат бошқаруви органлари масъул вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида февраль ойида шаҳар ва туманларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Сиз учрашувларда тадбиркорлик фаолиятингизда юзага келаётган муаммолар, ноқонуний аралашиш ва текширишлар, кредит, ер, бино ажратиш, телекоммуникация тармоқларига уланиш ва бошқа масалалардаги қонунбузилишлар, тўсқинликлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш билан боғлиқ ўзингизни қизиқтирган барча мавзулар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

Учрашувлар ўтказиладиган жой ҳамда вақти қуйида кўрсатилган:

 

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида 10 февраль куни соат 10-00 да;

Булунғур туман ҳокимлигида 12 февраль куни соат 10-00 да;

Жомбой туман ҳокимлигида 13 февраль куни соат 10-00 да;

Ургут туман ҳокимлигида 14 февраль куни соат 10-00 да;

Тайлоқ туман ҳокимлигида 15 февраль куни соат 10-00 да;

Самарқанд туман ҳокимлигида 16 февраль куни соат 10-00 да;

Пахтачи туман ҳокимлигида 17 февраль куни соат 10-00 да;

Нарпай туман ҳокимлигида 19 февраль куни соат 10-00 да;

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида 20 февраль куни соат 10-00 да;

Каттақўрғон туман ҳокимлигида 21 февраль куни соат 10-00 да;

Иштихон туман ҳокимлигида 22 февраль куни соат 10-00 да;

Оқдарё туман ҳокимлигида 23 февраль куни соат 10-00 да;

Пастдарғом туман ҳокимлигида 24 февраль куни соат 10-00 да;

Нуробод туман ҳокимлигида 26 февраль куни соат 10-00 да;

Пайариқ туман ҳокимлигида 27 февраль куни соат 10-00 да;

Қўшработ туман ҳокимлигида 28 февраль куни соат 10-00 да;

 

Вилоят прокуратураси.


Охирги ўзгариш: 08/02/2018 21:59.   Кўрилганлиги: 976
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyatda-faoliyat-kopcatayotgan-tadbirkorlik-subektlari-va-aholi-diqqatiga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.