
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг аксарият бинолари эскирганлиги, бу ерда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаганлиги сабаб муассасанинг реанимация, лаборатория, қабул ва 4 та даволаш бўлимлари ҳозирги вақтга қадар Кимёгарлар қўрғонида жойлашган собиқ психоневралогия диспансери биносида фаолият юритаётганди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилдаги вилоятимизга қилган ташрифи давомида Самарқанднинг кўп сонли аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳудудида барча қулайликларга эга бўлган бино қуриш зарурлигини таъкидлаган эдилар.
Қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилиб, вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси учун янги бино барпо этилди. Бинони фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди. 4 млрд. 600 млн. маблағ эвазига барпо этилган янги бино юқумли касалликларни даволаш талабларига мос равишда 3 қаватли қилиб қурилди.
Барча шароитларга эга бу масканда алоҳида изолятор бокс хоналари ташкил этилиб, тиббий асбоб-анжомлар билан бир қаторда оғир беморлар учун лифт мосламалари билан ҳам таъминланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.