
Бугун, 6 декабрь куни Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасининг V ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви аъзолари, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари, бошқарма ва корхоналар бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раислари, фаол, жамоатчилар, ҳамкор бошқарма раҳбарлари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирокида ўтказилган конференция ишида 2012-2018 йилларда ўтган йиллар давомида вилоят хотин-қизлар қўмиталари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан нотинч оилаларга тизимли ёрдам йўлга қўйилгани, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг 259 нафари уй-жой билан таъминланганлиги, жиноят содир этаётган аёллар сони камайганлиги таъкидланди.
Конференцияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган Гавҳар Зойировна Алимова Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасига сайланди.
Гулруҳ Мўминова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.