Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

15 март куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарди.

19-Иштихон сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Б.Эргашев сессия котиби этиб сайланди.

Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 5 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳақида масалани кўриб чиқдилар.

2016 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан қабул қилинган мазкур қарорга кўра, жойларда навбатдаги муддатга фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини қонун талаблари асосида, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Ш.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзоси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Т.Норбоева сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида сўз юритдилар.

Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси таркиби, тадбирлар режаси тасдиқланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала – халқ депутатлари вилоят ва Булунғур туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2015 йил 21 июлдаги қўшма мажлиси қарорининг ижроси муҳокамаси чоғида эндиликда Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши қайси доимий комиссияга юклатилган бўлса, муддатига қараб ижроси ўрганилиб, сессия кун тартибига киритилиши таъкидланди.

Қўшма мажлис қарорининг ижросини таъминлаш борасида туманда ва айрим вилоят ташкилотларида амалга оширилган ишлар билан бирга белгиланган вазифаларнинг бажарилмаганига танқидий баҳо берилиб, бу ишларни охирига етказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг вилоятдаги ижроси ҳақидаги масалалар ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. Доимий комиссия фаолияти атрофлича таҳлил қилиниб, ўрганилган масаланинг аҳамияти ва долзарблиги ҳақида сўз юритилди. Муҳокама чоғида мутасадди идоралар раҳбарлари сўзга чиқиб, қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилишини маълум қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан Сирдарё вилоятидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида иш юритиш ва улар қарорларининг ижро этилишини амалий, услубий ёрдам кўрсатиш йўли билан ўрганиш натижалари тўғрисидаги қарори ҳақидаги масала муҳокамаси чоғида маҳаллий кенгашлар фаолиятида кузатилган камчиликлар, сессия ва доимий комиссиялар қарорлари ижросини назорат қилиш борасидаги муаммолар вилоятимизда ҳам мавжудлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, Сенат кўмаклашувчи комиссиясига вилоятдан ёрдам берувчи ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясига жойларда депутатлар иштирокидаги семинарларда мазкур ҳужжат асосида тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган “Фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда фан ютуқлари ҳамда инновацион технологияларини қўллашнинг аҳволи тўғрисида”ги масала бўйича мазкур доимий комиссия раиси Т.Остонақулов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова сўзга чиқди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар бўйича вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

*  *  *

Шу куни халқ депутатлари вилоят ва Самарқанд шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси ҳам ўтказилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунининг Самарқанд шаҳридаги ижроси муҳокама этилди.

Мазкур масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, ушбу масалани ўрганган ишчи гуруҳ раҳбари Ў.Саидмуродов ахборот берди.

Ахборотда қайд этилишича, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлашда шаҳар ҳокимлигининг ҳудудий дастури асосида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича шаҳарда 157 та чиқинди тўпланадиган майдончалар қурилиши керак бўлиб, ҳозиргача улардан учтаси намунавий тарзда барпо этилган. Жорий йилда 29 та чиқинди тўплаш майдончалари қуриш учун 800 миллион сўм маблағ ажратилган. Чиқинди ташувчи транспорт воситаларига GPS қурилмалари ўрнатилган ва назорат олиб борилмоқда. Чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш билан “Мароқанд Обод”, “Афросиёб Обод” давлат унитар корхоналари ва “Автойўлмехбаза” ҳамда “Муқобил санитар тозалик” масъулияти чекланган жамиятлари шуғулланмоқда. Айни пайтда Франция ривожлантириш агентлиги кўмагида Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш тизимини жорий этиш лойиҳаси тайёрланмоқда.

Йиғилишда Самарқанд шаҳар ҳокими А.Шукуров, халқ депутатлари шаҳар кенгаши Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси С.Бозоров ҳудудда санитар тозаликни таъминлаш, чиқиндиларни тўплаш ва белгиланган жойларга чиқариб ташлаш борасида янгича тизим асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, ишчи гуруҳ ўрганиши давомида аниқланланган ҳолатлар бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлади.

Мажлисда ишчи гуруҳи хулосаси ҳамда депутатлар, мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан билдирилган фикрлар асосида қонун ижросини тўла таъминлаш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган ҳолда қўшма қарор қабул қилинди.


Киритилган вақти: 16/03/2016 18:29.   Кўрилганлиги: 1487
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyat-kengashining-sessiyasi-2016-03-16

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.