Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЖАМОАСИ БИЛАН УЧРАШДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЖАМОАСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Сўнгги йилларда вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг олий ўқув юртлари жамоалари билан бевосита учрашиб, уларга мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериши, ўз навбатида, олий ўқув юртлари устоз-мураббийлари ҳамда ёшлардан таклифлар олиши анъанага айланди.

СамДУда бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими Президент Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида тилга олинган устувор масалалар ҳамда маърузанинг ўзига хос аҳамияти ҳақида гапирди.


Кейинчалик талаба-ёшлар, зиёли қатлам вакилларига вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида батафсил тўхталиб, уни халқимизга етказишда университет жамоаси ҳам ташаббускор бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Учрашувда вилоят ҳокими талаба-ёшларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитди.


Хусусан, “Камолот” ЁИҲ фаоли Меҳрожиддин Назаров ҳар ойнинг маълум бир кунида вилоятдаги кексаларга бепул хизмат кўрсатиш мақсадида тузилган “Камолот”-такси” лойиҳасини давом эттириш, Ойбек Норқулов эса талабалар учун Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортларида қатнашда фойдаланадиган ойлик йўл чиптаси жорий этиш таклифини берди.

Шунингдек, Беҳбуд Эркинов олий ўқув юртлари талабалари ўртасида вилоят футбол федерацияси кубогини ташкил этишни таклиф этди. Шаҳобиддин Олимов эса вилоятда спорт комплексларини кўпайтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, ўз навбатида университетда жисмоний маданият йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар амалиётини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.


Бундай учрашувлар бошқа олий ўқув юртларида ҳам ўтказилади.


Киритилган вақти: 25/01/2016 11:55.   Кўрилганлиги: 1807
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/viloyat-hokimi-samarqand-davlat-universiteti-jamoasi-bilan-uchrashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.