
Вилоят ҳокими кубоги учун “Спорт билан ҳамнафас ёшлар – диний экстремизмга қарши!” шиори остида ташкил этилган спорт ҳафталиги мусобақалари якунига етди.
Мусобақаларнинг сўнгги кунида 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида самбо беллашувлари бўлиб ўтди. Унда 170 нафар спортчи 10 вазн тоифасида кураш олиб борди.
Якунда Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ёш самбочилари биринчи, Самарқанд спорт якка курашига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби иккинчи ва Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Умуман, беллашувларда шаҳар ва туманлардан икки минг нафарга яқин ёшлар ўзаро куч синашди. 200 нафар ғолиб спортчилар вилоят терма жамоаси аъзолигига киритилди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.