
Ассалому алайкум муҳтарам жамоа, азизлар бугун муқаддас ислом оламининг байрами, Ийд Рамазон бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб сизларни, сизлар орқали бутун вилоятимиз аҳолисини бугунги муқаддас байрам билан чин юракдан табриклайман. Илоҳо, юртимиз обод бўлсин, юртимиз тинч бўлсин. Мана бугун мустақиллигимиз шарофати ила ҳамма жойларда Ийд Рамазон намози ўқилмоқда. Мана шу турган жойимизда яқиндагина Имом Бухорий номидаги илмий-тадқиқот марказининг очилганлиги, шунингдек, олий ҳадис мактабининг фаолият юрита бошлаганлиги муҳтарам президентимиз томонидан мана шу масалага жуда катта эътибор берилаётганлигидир.
Муқаддас динимизни асраб-авайлаш, борлиғи билан халқимизга етказиш бўйича жуда катта саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда, - деди Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бугун эрта тонгда Имом Бухорий масжидида бўлиб ўтган Ҳайит намозида барчани қутлаб.
Ҳайит намозидан фотолавҳалар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.