
Самарқандга Венгрия давлатидан тарихчилар ва венгер миллий музейи ходимларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаментида учрашув ўтказилди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда Самарқанд шаҳрида буюк венгер олими, Марказий Осиё бўйича тадқиқотчи-Herman Vambery хотирасига бағишлаб мемориал доскани ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Делегация аъзолари миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Регистон майдони, Ҳазрати Хизр масжиди, Бибихоним масжиди, Афросиёб музейи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мажмуасига ташриф буюришди ҳамда “Samarkand-Bukhara Silk Carpe” қўшма корхонасида бўлиб, гилам тўқиш жараёни билан танишишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.