
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди.
Округ сайлов комиссияси раиси Яхшинор Аллаёров бошқарган мажлисда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2015 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори маълумот учун қабул қилинди.
Сўнгра комиссиянинг иш режаси, комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимоти тасдиқланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Самарқанд вилоят матбуот марказини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Комиссия йиғилиши қарорига кўра, матбуот маркази Самарқанд шаҳар Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уйда жойлашган вилоят “Матбуот уйи”да фаолият кўрсатиши белгиланди. Марказга раҳбарлик қилиш вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари Ғолиб Ҳасановга топширилди.
Мажлисда комиссия ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентисайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.