Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА МАВЗУСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛДИ

УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА МАВЗУСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛДИ

Самарқанд туманида узумчиликни ривожлантириш, мавжуд токзорлар самарадорлигини ошириш, янгиларини барпо этиш ва илғор агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди.

Унда республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси, вилоят ва туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги идоралари ходимлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари, соҳага алоқадор институтлар олимлари, фермер ва соҳибкорлар иштирок этди.

Семинарда жорий йилда янги токзорлар барпо этиш, мавжудларида агротехник тадбирларни ўтказиш, токларда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари ҳақида сўз юритилди.

Жорий йилда вилоят бўйича 1168 гектар майдонда янги токзор барпо этилади ва 730 гектар ердаги узумзорлар реконструкция қилинади. Семинар ишида бу юмушни сифатли амалга ошириш ҳақида ҳам зарур тавсиялар берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар тумандаги “Абдурауф Давронов” ва “Қавчинон узумлари” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, токларга ишлов бериш ишлари билан танишдилар.

 


Киритилган вақти: 31/03/2015 17:24.   Кўрилганлиги: 1662
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/uzumchilikni-rivojlantirishga-mavzusida-korgazmali-seminar-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.