Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИДА НИМА ГАП?

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИДА НИМА ГАП?

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи матбуот анжумани ўтказди.

Самарқанд вилоятида 157 та уй-жой мулкдорлари ширкати бўлиб, улар тасарруфида 1665 та кўп қаватли уй мавжуд. Ушбу уйлардаги 57 минг 200 хонадонда 200 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

– Ўтган йили кўп қаватли уйларни таъмирлаш, болалар майдончаси қуриш ва таъмирлаш, кириш йўлакларини таъмирлаш, бетон қоплама ётқизиш ишлари учун тижорат банклари томонидан 26 миллиард сўм кредит берилган, – дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Рустам Сатторов. – Жорий йилда шу ишлар учун дастлаб 18 миллиард сўм маблағ ажратилди. Яқинда вилоят ҳокими томонидан вилоят бўйича қолган барча – 772 та кўп қаватли уйни таъмирлаш топшириғи берилди. Хатлов натижаларига кўра, бунинг учун 89 миллиард 772 миллион сўм маблағ сарфланади. Айни вақтда смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосалари олинмоқда.

Бундан ташқари, вилоят шаҳар ва туманларида умумий фойдаланиш учун 19 та тандирхона ҳамда 97 та умумий ҳожатхона фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Анжуманда аҳолининг шикоятларига сабаб бўлиб келаётган лифтлар масаласи бўйича ҳам маълумот берилди. Бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларда 227 та лифт бўлиб, уларнинг катта қисми эскирган. Жорий йил сентябрь ойида 71 та лифт алмаштирилади. 2019-2020 йилларда барча лифт мосламалари таъмирланади, лозим топилганлари алмаштирилади.

 

Анвар Мустафоқулов.


Киритилган вақти: 12/09/2018 22:15.   Кўрилганлиги: 1270
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/uy-joy-kommunal-xizmat-korsatish-boshqarmasida-nima-gap

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.