Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

УРГУТДА ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

Ургут туманида замонавий маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Сам электрор сервис” МЧЖ шаклидаги корхона ишга туширилди. 

Лойиҳа қиймати 4,0 миллион доллар бўлган мазкур корхона йилига 120 000 дона маиший техника воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонада дастлаб газ плита ва микротўлқинли печ ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 60 та янги иш ўрни яратилди.

Лойиҳага мувофиқ навбатдаги босқичида корхонанинг Туркиялик ҳамкорлари томонидан 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестицияси киритиши белгиланган бўлиб, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машинаси ва чангютгич каби маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини босқичма-босқич ишга тушириш белгиланган. Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга туширилгач жами 120 нафар ургутлик фуқароларни иш билан бандлиги таъминланади.


Киритилган вақти: 12/12/2018 16:01.   Кўрилганлиги: 1099
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/urgutda-yangi-qoshma-korxona-ish-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.