Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА ЯНГИ БОҒЧА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

УРГУТДА ЯНГИ БОҒЧА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим тизими ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, фарзандларимизни таълимнинг илк босқичига қамраб олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган жадал ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида боғча ёшидаги болажонларни мактабгача таълим муассасаларига қамровини ошириш борасида зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ургут туманининг Ғус қишлоғида ҳам шу мақсадда фойдаланилмай келинаётган собиқ МФЙ биносида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, 42-сонли мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. Муассасани фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди. 75-ўринга мўлжалланган мазкур муассасада келажак ворисларининг ҳар томонлама етук, баркамол бўлиб вояга етишиши учун барча шароитлар яратилди.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мазкур муассасани таъмирлаш-тиклаш учун 450 миллион сўм маблағ сарфланиб, машғулот хоналари болаларни мактабга тайёрлаш бўйича илғор методикалар асосида, замонавий инвентарлар билан жиҳозланди. Турли интерфаол ўйинлар, буюмлар ва ўйинчоқлар болаларнинг ақлини чархлашга йўналтирилди. 


Киритилган вақти: 18/02/2019 18:26.   Кўрилганлиги: 845
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/urgutda-yangi-bogcha-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.