Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

УРГУТДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқотга кириши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши халқимизнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Энг муҳими, очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратиш борасида бор куч ҳамда имкониятлар ишга солинаётир.

Бундай саъй-ҳаракатлар уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини юксалтириб, дунёқарашини тубдан ўзгартириш, яратувчанлик ва ташаббускорлигини оширишга замин яратаётир.

Бугун, 26 март куни Ургут туманидаги иқтисодиёт коллежи биносида вилоят ҳокими бошчилигида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 330 нафар фуқаролар мурожаатлари қайд этилди. Мурожаатлар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди. Мурожаатларнинг аксариятини сув, электр таъминоти, йўл, тиббий хизмат кўрсатиш масалалари ташкил этди. Ўтказилган сайёр қабулларда юклатилган вазифалар вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ижроси 1 апрель куни муҳокама этилиши белгиланди.

Шунингдек, оммавий сайёр қабул ўтказилган ҳудудда меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 11 та корхонадаги 195 та бўш иш ўринлари фуқароларга таклиф этилди.

Сайёр қабул давомида Давлат хизматлари агентлиги томонидан ҳам 74 нафар фуқароларга турли давлат хизматлари кўрсатилди. 31 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жой биносига эгалик ҳуқуқи тасдиқланиб, 12 нафар мурожаатчининг фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар тадбир давомида тақдим этилди.


Охирги ўзгариш: 26/03/2019 21:20.   Кўрилганлиги: 1294
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/urgutda-ommaviy-sayyor-qabul-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.