Ургут туманида икки нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота муаммони ўзгача усулда ҳал қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Б.Э.дан Ф.Б. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бироқ ота мажбуриятини етарли даражада бажармаган. Бўлим ходимлари фарзандлари учун алимент тўламай юрган отага қарздорлик бартараф этилмаса маъмурий, кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини бир неча бор тушунтирган.
Бундан хулоса чиқарган Б.Э. фарзандлари вояга етгунига қадар алимент қарзидан бир зумда қутулиш учун алимент тўлови ўрнига Ф.Б.га ўз номидаги “Damas” автомашинасини таклиф қилган.
МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилишича, ундирувчи Ф.Б. таклифни қабул қилгач, автомашина унинг номига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати эса амалда тамомланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.