
Ургут тумани давлат хизматлари маркази бугунги кунда аҳолига 50 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Марказимизга жорий йилда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолидан 4 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Шундан 850 таси электрон рақамли имзо сертификатини олиш учун, 477 таси фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, 61 таси электр тармоқлари ва газ таъминотига уланиш, 140 таси ер участкалари ва кўп йиллик ўсимликларга бўлган ҳуқуқни, 53 таси юридик шахслар бино ва иншоотларининг ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа масалаларни ташкил этади.
Шунингдек, жорий йилда марказ томонидан 933 та юридик ва жисмоний шахслар тадбиркор сифатида рўйхатга олинди. Ушбу тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 2 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.
Бахтиёр Бозоров, Ургут туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.