
Ургут туманидаги 97-умумтаълим мактаби биноси эскилиги туфайли мутасаддилару ўқитувчиларга роса ташвиш келтираётганди.
Хароба ҳолда фақат сонда қолган мактаб биноси қишда исимас, қорли-қировли кунлари зах ва совуқлиги туфайли ўқитувчилару ўқувчилар қишки кийимда ўтиришарди.
Илма тешик бўлиб кетган том ҳар йили ямалаверарди.
Ниҳоят қийинчиликлар ортда қолди. Испанзалик ўқитувчи ва ўқувчиларга янги 320 ўринли бино қуриб берилди. Янги ўқув йилидан бошлаб испанзалик ёшлар янги бинода таълим-тарбия олишни бошлайдиган бўлишди. “Тошариқ қурилиш сервис” МЧЖ усталари томонидан қисқа муддатларда барпо этилган янги бинони фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, соҳа мутасаддилари, испанзалик ёшу-қарилар қатнишишди. Очилиш маросимига ташриф буюрган кексалар янги бинода яратилган шароитларни кўриб, юртимиз раҳбариятини дуо қилдилар ҳамда шу бахтиёр кунларга етказганига шукроналар келтирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.