
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) 2017 йилнинг 12 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4931-сонли Фармони асосида ташкил этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарори билан “Ургут” ЭИЗ ҳудуд чегаралари белгиланган.
“Ургут” ЭИЗга Ургут туманида 390 гектар (“Мерганча” массивида 144 гектар ва “Сариқтепа” массивида 246 гектар), Пастдарғом тумани “Дўстлик” массивида 66 гектар, Нуробод тумани “Сазаған” массивида 360 гектар, Самарқанд шаҳар “Хишрав-2” массивида 102 гектар ер майдони ажратилган.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида 62 та инвестор томонидан 69 та лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб бораётган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 252,7 млн АҚШ долларни (90,3 млн доллар - ўз маблағи, 128,6 млн доллар - банк кредити, 33,6 млн доллар - хорижий инвестиция) ташкил этади.
Мазкур лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиши натижасида 5026 та янги иш ўринлари яратилиб, 358,2 млн АҚШ долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 50,9 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши белгиланган.
Бугунги кунга қадар “Ургут” ЭИЗ ҳудудида қиймати 99,7 млн АҚШ доллар бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилган ( шундан, ўз маблағи 37,7 млн АҚШ доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 5,5 млн АҚШ доллар, банк кредити 56,9 млн АҚШ доллар) бўлиб, ушбу лойиҳалар доирасида 1922 та янги иш ўринлари яратилган.
Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида жами 294,1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 8,6 млн АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
“Ургут” эркин иқтисодий зонасида полиэстер толасидан тикув ипи, синтетик ип, қоғоз ғалтак (катушка), поролон қопламали материаллар, полиуретан ҳом ашёсидан сунъий чарм маҳсулотлари, полипропилен ип, синтетик толали материал, иккиламчи ПЭТ идишларидан синтетик тола, петтара ва полиэстилен плёнка, енгил саноат маҳсулотлари учун бўёқ, қурилиш материалларидан сендвич панеллар ва енгил металл конструкция, аллюминий ва ПВХдан профиллари, металл труба ва металл профиллар ишлаб чиқарилмоқда.
ЭИЗ худудида махсус божхона пункти ташкил этилган бўлиб, тадбикорларга 24 соат давомида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.
Шунингдек, Ургут туманида “Ургут промзона” божхона омбори, Пастдарғом туман Чархин қўрғонида “Ўзтемирйўл-контейнер”АЖнинг божхона омборлари ҳамда “Зарафшон” ва “Жомбой” темир йўл станцияларида юк тушириш ва ортишга мўлжалланган терминаллар ҳам фаолият қўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.