
Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллигида умра сафарига отланган бир гуруҳ ҳамюртларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда эътиқод эркинлиги, диний бағрикенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, унинг моҳияти хусусида сўз юритилди. Ҳар йили минглаб юртдошларимизга ҳаж ва умра зиёратларини адо этишлари учун зарур шарт-шароит яратиб берилаётгани эътироф этилди.
– Ота-боболаримиз кўрмаган кунларга биз етдик. Бунинг учун аввало, ҳукуматимизга раҳмат, – дейди ургутлик Нарзулло бобо Убайдуллаев. – Аллоҳга шукур, юртимиз тинч бўлгани учун ҳам шундай имкониятларга эгамиз. Кўриб турибмизки, сафар учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бундай эътибордан миннатдормиз.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.