Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Умид ниҳоллари – 2015”: ЁШЛИК ВА СПОРТ БАЙРАМИГА АЙЛАНДИ

“Умид ниҳоллари – 2015”: ЁШЛИК ВА СПОРТ БАЙРАМИГА АЙЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросимўтказилди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир иштирокчиларини табриклаб, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли спорт ўйинлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” мусобақалари юртимиздаги таълим муассасалари ўқувчи ва талаба-ёшларини спортга кенг жалб этиш, улар орасидан маҳоратли спортчиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Мазкур тизимнинг илк бўғини ҳисобланган «Умид ниҳоллари» беллашувларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари спортнинг 17 тури бўйича ўз маҳоратларини кўрсатиб келмоқдалар.


Самарқандлик спортсевар ўқувчилар ҳам ушбу кичик олимпиадада муваффақиятли қатнашмоқда. Улар 2012 йилги беллашувларда, юқори натижа қайд этиб, Президентимиз совғаси – «Дамас» автомашинаси билан тақдирланган эди.

Бу йилги мусобақаларга ҳам вилоят ёшлари пухта тайёгарлик кўрди. Барча шаҳар, туманлардан иқтидорли ўқувчи-ёшларни саралаш ва терма жамоаларни шакиллантириш мақсадида малакали мураббийлар тайинланди. Ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Бунда мактаблардаги спорт заллари билан бирга кейинги йилларда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан бунёд этилган икки юздан зиёд спорт мажмуаларидан самарали фойдаланилди.


2014 йил сентябрь-октябрь ойларида 420 мингга яқин ўқувчи, жумладан, 184 минг нафар қизлар жалб этилган ҳолда «Умид ниҳоллари»нинг дастлабки мактаб босқичи ўтазилди. Иккинчи – туман ва шаҳар босқичида эса 120 мингдан ортиқўқувчилар орасидан 2400 нафарга яқин энг кучли ва эпчил спортчи ёшлар вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Улар мусобақанинг вилоят ҳамда ҳудудий саралаш босқичларида ҳам муваффақиятли қатнашдилар. Айниқса, қўл тўпи, баскетбол, волейбол жамоалари, дзюдо, бокс, стол тенниси, сузиш, бадиий гимнастика, енгил атлетика, спорт гимнастикаси, шахмат, бадминтон каби спорт турлари бўйича ўқувчилар юксак маҳорат кўрсатдилар.

Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳслар якунига кўра, Самарқанд шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади.


Булунғурлик ўқувчилар иккинчи ўрин билан кифояланган бўлса, фахрли учинчи ўрин Жомбой ва Самарқанд туманлари спортчи-ўқувчиларига насиб этди.

Маросимда Самарқанд шаҳри жамоасига Президентимиз совғаси – “Дамас” автомашинаси ҳамда “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақалари кубоги ва биринчи даражали дипломи топширилди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда 128 нафар совриндор спортчилар ва уларнинг мураббийлари ҳам мусобақа ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.


Тантанали тадбирда спортчилар ва уларнинг ота-оналари, мураббийлари сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда камолга етиши учун кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирдилар.

Маросимда самарқандлик жаҳон ва қитъа чемпионлари, халқаро мусобақалар ғолибларининг кўргазмали чиқишлари, бадиий жамоалар, элимиз ардоғидаги санъаткорлар ва ёш хонандаларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Вилоят ўқувчиларининг ёшлик ва спорт байрамида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни риовжлантириш давлат қўмитаси раҳбари Даврон Ҳидоятов сўзга чиқди. 



Охирги ўзгариш: 30/05/2015 05:44.   Кўрилганлиги: 1603
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/umid-nihollari-2015-yoshlik-va-sport-bayramiga-aylandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.