
Самарқанд шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида май ойида Хоразмда ўтказиладиган “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларининг финал босқичида волейбол бўйича саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.
Беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган ўғил-қизлар ўзаро куч синашдилар.
Ўзбекистонда ўтказилаётган уч босқичли спорт мусобақалари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” кўплаб ёш спортчилар учун пойдевор вазифасини ўтамоқда. Қувонарлиси, мазкур беллашувлар бугунги кунда мамлакатимиз ёшларининг “кичик олимпиадаси”га айланган.
Хоразм вилоятида ташкил этиладиган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларида ўқувчи-ёшлар спортнинг 17 та тури бўйича ўзаро беллашадилар.
Самарқанд шаҳрида кечган саралаш баҳсларида спортчилар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолибларни аниқлашга киришдилар. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижа кўрсатган 2 тадан жамоа кейинги босқичга чиқиши белгиланган.
Беллашувлар якунига кўра, ўғил болалар баҳсларида спортнинг волейбол тури бўйича Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Андижон вилояти ўқувчилари бош соврин учун курашадиган бўлди.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти спорт залида спортнинг шу тури бўйича қизлар ўзаро беллашдилар. Якуний натижага кўра бу сафар ҳам Хоразм ва Самарқанд, шунингдек, Тошкент шаҳри ҳамда Жиззах вилояти спортчи-қизлари дугоналаридан қўллари баланд эканликларини исботладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.