
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси томонидан 18-19 октябрь кунлари вилоят туман ва шаҳарларида участка сайлов комиссиялари аъзолари учун амалий семинарлар ўтказилди.
Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидаги намунали сайлов участкаларида ташкил этилган семинарларда 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси жорий йилнинг 15 октябрь куни вилоят бўйича 1030 та участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқлангани, бу ҳақдаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлигини таъкидлади.
Самарқанд шаҳридаги 61, 125-сайлов участкалари мисолида комиссия жойлашган бинони жиҳозлаш, комиссия фаолиятини йўлга қўйиш ва аъзолар ўртасида вазифалар тақсимотини белгилаб олиш, она ва бола хонаси, тиббиёт хонаси ташкил этиш, сайловчилар рўйхатини тузиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб бориш, сайлов куни амалга ошириладиган вазифалар ва бошқа масалалар юзасидан тавсиялар берилди.
Самарқанд туманидаги 773, 786, 812-сайлов участкаларида шу вақтга қадар бажарилган ишлар ҳудудлардан келган участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида кўздан кечирилди.
Округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Х.Маматов иштирокида Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон туманлари ва Каттакўрғон шаҳрида ўтказилган семинарларда ҳам участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини ошириш ва участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, Пахтачи тумандаги 25-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида жойлашган 753-сайлов участкасида ўтказилган семинар тренингда участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари ва котибларига ҳуқуқ ва ваколатлари тушунтирилди. Мазкур участка мисолида бинони жиҳозлаш, сайловга тайёрлаш бўйича тавсиялар берилди.
– Бугунги амалий семинар комиссиямиз фаолиятини тўғри ташкил этиш ва самарали фаолият олиб боришимиз учун катта ёрдам бўлди, – дейди Нарпай туманидаги 460-участка сайлов комиссияси раиси Нурмамат Абдуллаев. – Шунингдек, участкани жиҳозлаш, комиссия аъзолари ва сайловчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш юзасидан кўплаб саволларимизга жавоб олдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини
ўтказувчи
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.