Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТУРКИЯДА САМАРҚАНД АКТЁРЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ

ТУРКИЯДА САМАРҚАНД АКТЁРЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ

Шу кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида "Минг нафас - бир овоз"  XI Халқаро театрлар фестивали ўтказилмоқда.

Фестивалда иштирок этаётган Самарқанд вилоят мусиқали драма театри 22 апрель куни фестиваль доирасида танловга таклиф этилди. Вилоятимиз театри жамоаси томонидан "Кўчки" спектакли намойиш этилди.

Спектаклни Туркия жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намояндалари ва мухлислар мароқ билан томоша қилишди. Намойишдан сўнг сўзга чиққанлар ўзбекистонлик санъаткорлар маҳоратига юқори баҳо беришди.

Хусусан, асар муаллифи Тунжар Жужан Ўғли "Кўчки" воқеаларининг айнан шу ўлкада содир бўлганлиги ва Самарқанд театри ижодкорлари фестивалга келиб, бу асарни шу ерда ижро этгани унутилмас воқеа бўлганини эътироф этди.

Фестиваль ташкилий қўмитаси аъзолари томонидан театр жамоасига “Халқаро анжуманда муваффақиятли иштирок этгани учун” дипломи ва статуэткани тантанали равишда топширди.

Фестивал 30 апрелга қадар давом этади.

 

“Зарафшон” газетасидан.


Охирги ўзгариш: 25/04/2018 12:41.   Кўрилганлиги: 997
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/turkiyada-samarqand-aktyorlari-taqdirlanishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.