
Айрим қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.
Қонунчиликка кўра, ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ушбу юридик шахслар ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига махсус восита (эвакуатор) ёрдамида жойлаштирилишини таъминлаши шарт.
Бунда транспорт воситасининг эшиклари, багажниги, капоти, бензин баки қопқоғи сурғучлаган (муҳрланган) ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим.
Транспорт воситасини ушлаган ЙҲҲ ходими қуйидагиларни амалга оширади:
- ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатади;
- маъмурий баённома ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради;
- транспортдаги мол-мулк бўйича тегишли далолатнома тузади.
- далолатнома нусхасини транспорт эгасига (вакилига), шунингдек транспорт воситасини жарима майдончасида сақлашга масъул бўлган шахсга топширади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.