Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тойлоқда бандликка кўмаклашиш маркази қошида иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлади

Тойлоқда бандликка кўмаклашиш маркази қошида иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлади

Тойлоқ туманида бандликка кўмаклашиш маркази қошидаги вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ўз фаолиятини бошлади.

Бюронинг қурилиш ишлари 0,10 га майдонда “Алишер трансқурилиш” МЧЖ бош пудратчилигида 1,9 млрд. сўм маблағ эвазига амалга оширилди.

Бюрода эркаклар ва аёллар кутиш заллари, 20 ўринли ошхона ва ётоқхона, иш қуролларини ижарага бериш хонаси, ички ишлар ва тиббиёт ходими хоналари, бюро ходимлари хонаси, маънавият хонаси ва ювиниш хоналари мавжуд.

Бюро томонидан иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга хизматлар текин кўрсатилиши билан ҳам аҳамиятли бўлиб, қуйидагилар бюронинг асосий вазифаси этиб белгиланган:

- вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;

- фуқароларга бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касбга тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;

- бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;

- иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;

- фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;

- иш берувчилар ва бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;

- жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.


Киритилган вақти: 23/12/2020 08:59.   Кўрилганлиги: 467
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/toyloqda-bandlikka-komaklashish-markazi-qoshida-ish-bilan-taminlash-byurosi-oz-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.