
25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни
Юрт тинч, эл осойишта бўлса, жамият тараққий этади ва турмуш фаровон бўлади. Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқароларимизнинг эртанги кунга, тинч ва фаровон ҳаётга, фарзандларининг порлоқ келажагига ишончини оширишда ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам муносиб ўрни бор.
Давлатимиз раҳбарининг 1991 йилнинг 25 октябрь куни қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида»ги қарори соҳа ривожланишида муҳим қадам бўлди. Қарорга кўра, марказга тобе бўлган республика Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига айлантирилди. 25 октябрь «Ички ишлар идоралари ходимлари куни», деб эълон қилинди. Шундан буён бу сана юртимизда муносиб нишонланиб келинмоқда.
Бугунги кунда вилоят ички ишлар идоралари ходимлари ҳам аҳоли хавфсизлигини сақлашда, жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда самарали хизмат олиб бормоқда.
Олиб борилган профилактик ва тарғибот чора-тадбирлари натижасида вилоятда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ва ҳодисалар 574 тага камайган. Шунингдек, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар 95, талончилик 48 ва йўл транспорт ҳодисалари 21 марта кам қайд этилган.
Вилоят ички ишлар идоралари ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга катта эътибор қаратмоқда. Бу аҳоли ўртасида бевосита иш юритувчи профилактика инспекторлари орқали амалга оширилди. Айнан шу йўналишда шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда 400 дан ортиқ милиция таянч пунктлари ташкил этилди.
Вояга етмаган шахслар билан ишлаш ва уларни назорат қилиш бўйича ҳам турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Биргина Самарқанд шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси фаолияти мисолида оладиган бўлсак, бирмунча ижобий натижаларга эришилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
– Самарқанд шаҳрида жорий йилда вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилиши ўтган йилга нисбатан камайди, – дейди Самарқанд шаҳар ИИБ ҲООБ бўлинма бошлиғи Эркин Аҳроров. – Вояга етмаганлар ўртасида турли иллатларга қарши ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ижобий натижа бермоқда. Спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга барҳам берилди. Вояга етмаганлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этиш ўтган йили 251 тани ташкил этган бўлса, бу йил 198 марта қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.