
Бугун темир йўллар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш тўғрисида нима дейиш мумкин? Поезднинг деразаларидан йўловчига нималар кўринади?
Ижобий тасаввур пайдо қилиш учун қандай ишлар қилиниши зарур? Шу каби масалалар Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳнинг темир йўллар бўйлаб ўтказган навбатдаги ўрганишида муҳокама этилди. Унда шаҳарлар ва туманлар сектор раҳбарлари, ободонлаштириш бўлимлари, санитария-эпидемиология назорати инспекциялари, ҳудудий кадастр ва архитектура бўлимлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ўрганиш “Булунғур” темир йўл станциясидан Пахтачи туманидаги “Зиёвуддин” станциясига қадар давом этди. Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Булунғур, Жомбой, Паст Дарғом, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманларидан ўтувчи темир йўллар ишчи гуруҳнинг асосий диққат марказида бўлди.
Ўрганишда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи йўллар чети тиконзорлар эканлиги, ўнлаб фуқаролар уйларининг фасад қисми таъмирлашга муҳтожлиги биринчи муҳокама этилган масала бўлди. Бу борада туман мутасаддиларига зарур топшириқлар берилди ҳамда аҳолига уйларини таъмирлашга кўмак кўрсатилиши лозимлиги таъкидланди.
Жомбой туманида яқин йилларда 26 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган. Бу яхши. Аммо бугунги кунда мевали дарахтлар орасидаги қаторлар тартибсиз ҳолатда, устига-устак бегона ўт босган. Бу боғ етарлича парваришланмаётганидан далолат беради. Туман далаларидан бирида эътиборсизлик билан экинларнинг суғорилиши оқибатида ер майдонининг қуйи қисмини сув босган. Ғалладан бўшаган ерлар ҳайдалмаган, такрорий экин экиш ишларига ҳалигача киришилмаган. Олдинги ўрганиш давомида берилган топшириқлар ижроси сифатида поезд йўли бўйлаб экилган манзарали дарахт кўчатларининг ҳам қаровсиз қолганлиги ишчи гуруҳ эътирозига сабаб бўлди. Соҳа раҳбарларига ҳудудларни ободонлаштириш, бўш ерларни маҳаллий аҳолига такрорий экин экиб, фойдаланиши учун бўлиб беришга кўрсатма берилди.
Агар илгари темир йўл атрофидаги чегара тахминан 50 метр бўлган бўлса, бугунги кунда у сезиларли даражада қисқартирилган. Қисқарган "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти балансида бўлган темир йўл чегара ҳудудлари ҳам бугунги кунда ташландиқ ҳолатда. Мутасаддиларга чегара ҳудудидан чиқарилган мазкур ерларни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишган ҳолда маҳаллий аҳолига фойдаланишга бериш таклиф этилди.
Бу каби муаммолар Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри ҳамда туманлар ҳудудларида ҳам кўзга ташланди. Шундан келиб чиқиб, фойдаланилмай, бўш ётган объектлардан унумли фойдаланиш, бу жойларни тадбиркорларга объектлардан самарали фойдаланиш учун бериш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ўрганиш якунида темир йўллар ёнида жойлашган корхона раҳбарларига ўз ҳудудларини тартибга келтиришлари, барча масъул шахсларга темир йўлнинг иккала томонидаги ҳудудларни ободонлаштиришлари бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.