Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАХТИҚОРАЧАДА САЙЁҲЛАР УЧУН АХБОРОТ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

ТАХТИҚОРАЧАДА САЙЁҲЛАР УЧУН АХБОРОТ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Ургут тумани ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманини боғлаб турувчи Тахтиқорача довонида сайёҳлик ахборот маркази очилди.

– Тахтиқорача довонидаги халқаро аҳамиятга эга транспорт йўлидан сайёҳлар кўп ўтади, – дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Сардор Нормаҳматов. – Шуни инобатга олган ҳолда довон майдонида автоном типдаги мобил санитария ва гигиена шохобчалари бунёд этилди. Шунингдек, бу ерда ташкил этилган ахборот марказидан сайёҳлар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлишади.

Мазкур довон атрофида Ургутнинг Омонқўтон қишлоғи ва Китобнинг Қайнар қишлоғи жойлашган. Бу масканлар ўзининг ноёб табиати, шифобахш ҳавоси ва манзараси билан маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиб келади. Вилоятдаги ягона шифобахш гиёҳлар бозори шу ҳудудда жойлашгани сабабли сайёҳлар асосан Тахтиқорачада тўхтаб ўтишади.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 15/09/2018 18:15.   Кўрилганлиги: 1182
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/taxtiqorachada-sayyohlar-uchun-axborot-markazi-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.