Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАШАББУСКОРЛАР ТАНЛОВИ

ТАШАББУСКОРЛАР ТАНЛОВИ

Ташаббускорлар танлови Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва миллий ҳунармандлик соҳаларида самарали фаолият кўрсатаётган юртдошларимиз тажрибасини ўрганиш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Шу боис танловга қизиқиш тобора ортиб, иштирокчилар сафи кенгаймоқда. Намойиш этилаётган маҳсулот ва хизмат турлари ҳам кўпаймоқда. Бу танлов иштирокчилари орасидан асосий йўналишлар билан бирга қўшимча номинацияларда ҳам ғолибларни аниқлаш ва рағбатлантиришни тақозо этаётир.

Танловнинг Самарқанд шаҳар босқичи ҳам юксак савияда ташкил этилди. Унда шаҳарда фаолият кўрсатаётган 50 га яқин тадбиркор ва 20 дан ортиқ ҳунарманд иштирок этди.


“Афросиёб жеанс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Баҳодир Имомов “Энг яхши тадбиркор” деб эътироф этилди.

“Энг яхши ҳунарманд” номинациясида кошинкор уста Икром Ҳалимов ғолиб, деб топилди ва улар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Танловда “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат)


Киритилган вақти: 07/03/2016 17:41.   Кўрилганлиги: 1501
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tashabbuskorlar-tanlovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.