
Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Ташаббус” республика кўрик-танлови бу йил тамомила янгича шаклда ва юқори савияда ўтказилиши кутилмоқда.
- Бундан олдинги кўрик-танловларда “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” ва “Йилнинг энг яхши фермери” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланар эди, - дейди савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерали Йўлдошев. - Ўрганишларга қараганда, олдинги кўрик-танловларда ғолиблар асосан саноат йўналишидаги тадбиркорлардан иборат бўлиб қолган.
Шунга кўра, «Ташаббус-2018» танловига янгилик киритилиб, улар қуйидаги: саноат соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», хизмат кўрсатиш соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери», «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» номинациялари бўйича ўтказиладиган бўлди. Яъни, асосий номинациялар сони бештага етказилди. Бу эса хизмат соҳасида фаолият кўрсатаётган ёш тадбиркорлар учун имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.
«Ташаббус – 2018» кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари шу йилнинг 27 августидан 28 сентябрига қадар, вилоят босқичи 5 октябрдан 25 октябрга қадар ўтказилиши белгиланган. Якуний – республика босқичи 14-15 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилади.
Кўрик-танловнинг асосий номинациялари бўйича республика босқичи мутлақ ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси сифатида «Shevrolet-Spark» автомашинаси билан тақдирланади.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи жорий йилнинг 17 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактаби биносида ўтказилиши белгиланган.
Танловнинг туман босқичлари 6 сентябрдан бошланади.
Адҳам Ҳайитов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.