
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 январдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги ва вилоят ҳокимининг 2016 йил 27 февралдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 3-5 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган анъанавий “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичи, 17 март куни вилоят олимпия захиралари тайёрлаш марказида танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтади.
Унда тадбиркорлар қуйидаги номинациялар бўйича беллашадилар:
“Энг яхши тадбиркор” – 1, 2, 3-ўринлар;
“Энг яхши фермер” - 1, 2, 3-ўринлар;
“Энг яхши ҳунарманд” – 1, 2, 3-ўринлар.
Шунингдек, кўрик-танловга “Энг ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Йилнинг энг мурувватли тадбиркори”, “Энг яхши маҳсулот учун”, “Тадбиркорлик учун энг яхши муҳит яратган туман (шаҳар)” каби қўшимча номинациялар ҳам киритилган.
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.