
Наврўз умумхалқ байрами вилоятимизнинг барча шаҳар-у қишлоғида халқимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик фазилатлари асосида ўтказилди.
Бунда олимлар, шоир-у ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, хонандалар ва спортчилардан иборат республика тарғибот гуруҳи аъзоларининг туман ва шаҳарлар, маҳаллалар, таълим муассасаларида бґлиб, аҳоли, айниқса, ёшлар билан самимий суҳбатлар ўтказгани, ижод намуналари ва қўшиқларидан ижро этишгани байрамга янада завқ киритди.
- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 февралдаги “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори халқимизнинг эзгу ва бетакрор қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўзни ҳар бир қишлоқ, туман ва шаҳарда умумхалқ сайли сифатида юқори савияда нишонлашда асл миллий байрамимизга тарихий мазмун, замонавий шукуҳ бағишлади, - дейди юридик фанлар доктори, профессор Омонулла Муҳаммаджонов. – Самарқанд шаҳар маркази-ю маҳалла фуқаролар йиғинлари, марказий ўйингоҳлар, таълим муассасаларида ўтган сайилларда иштирок этиб, одамларнинг юз-кўзларидаги севинч, баҳорий кайфият, ғайрат-шижоатни кўриб, қувондик.
Тарғибот гуруҳи аъзоларининг сайилларга ташрифи барчага хуш кайфият улашди. Каттақўрғон тиббиёт ва иқтисодиёт коллежларида уларни кўзлари чақнаб турган ўқувчилар миллий либосларда, шўхкуй-қўшиқ ва рақслар билан кутиб олишди. Сайилда кечган суҳбатлар давомида гуруҳ аъзолари барчани Наврўз билан қутлаб, ёшларга Ватани равнақи учун бор куч-ғайратини сарфлаш қаҳрамонликнинг бир кўриниши эканлигини ҳам таъкидлашди.
Паст Дарғом туманининг Зормон ва Қорағўппа қишлоқларида бўлиб ўтган учрашувда аҳоли вакиллари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Қишлоқ ҳаёти» газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ҳабиб Темиров ўқиган назмий асар намуналаридан завқланган бґлсалар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Рустам Мусурмон томонидан юрт, Наврўз баҳор васфини тараннум этувчи шеърларини мароқ билан тингладилар. Хонандалар томонидан айтилган қґшиқлар барчани даврага тортди.
Ниҳоят тарғибот гуруҳининг Наврўзга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлари Самарқанд шаҳридаги халқ сайилларига уланиб кетди. Улар «Йўлбарслар хиёбони», Алишер Навоий номидаги ва "Суғдиёна" маданият ва истироҳат боғлари, Камол Ота Турк кўчасида бўлиб, барчани Наврўзи олам билан қутлади. Суҳбатлар давомида халқимиз қалбидан чуқур жой олган улуғ айёмнинг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат ва анъаналарнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида сўзлашди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.