
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан вилоятимиздаги таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Нуробод туманидаги “Оқсой” маҳалласи аҳли билан ўтказилган тадбирда республика тарғибот гуруҳи аъзолари – пойтахтимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, элимиз ардоғидаги театр ва кино актёрлари, санъаткорлар иштирок этди.
Самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришда Конституциямиз бош ҳуқуқий ҳужжат бўлиб келаётгани таъкидланди.
– Юртимизда инсон, унинг манфаати биринчи ўринда туриши Конституциямизда ўз ифодасини топган, – дейди Тошкент давлат Шарқшунослик институти доценти Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов. – Унда белгиланганидек, давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Бу қоидалар давлатимизнинг ушбу йўналишдаги қонунларида батафсил таҳлил этилиб, мустаҳкамланган.
Тадбирда Ватан, эрк ва тинчлик мадҳ этилган шеърлар, қўшиқлар янгради. Маҳалла аҳли меҳмонларга ҳудудда амалга оширилаётан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, қишлоқ ёшларининг танлов ва спорт мусобақаларида қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида гапириб бердилар.
Шундай учрашувлар Ургут туманида ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.