
Вилоят ҳокимлигида “Таълим муассасаларида ўқитиш сифатини ошириш, битирувчиларни ишга жойлаштиришга оид вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назоратининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида минтақавий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия томонидан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, халқ депутатлари Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, ўрта махсус таълим маркази, халқ таълими вазирлиги ва уларнинг вилоят бошқармалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, республикамизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ Юртбошимиз томонидан кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган эди. Ўтган вақт давомида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”ги қоннунинг қабул қилиниши таълим тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини тубдан янгилаш имконини берди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 1411 та касб-ҳунар коллежи, 144 та академик лицей, 9668 та умумтаълим мактаблари ва 491 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек, 191 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолият юритмоқда.
– Таълим сифатини янада ошириш ва камчиликларни бартараф этишда депутатлар ва доимий комиссияларнинг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади, – дейди Олий Мажлис Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Гавҳар Алимова. – Айниқса, касб-ҳунар коллежларида ўқитиш сифатини янада ошириш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш энг долзарб масалалардандир. Бу борада ҳам чора-тадбирлар олиб бориляпти. Ҳозирда аввалгидек коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича уч томонлама эмас, балки тўрт томонлама шартнома тузиляпти. Бу орқали иш берувчи ва коллеж битирувчилари ўртасидаги баъзи муаммолар ечимини топди.
Шунингдек, давра суҳбатида иштирокчилар томонидан таълим сифатини ошириш, малакали мутахассислар тайёрлашнинг янги усулларини жорий этиш, педагог кадрларнинг касбий малакасини доимий ошириб бориш ва янги технологиялар асосида ўқув жараёнини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама этилди.
Тадбир якунида ушбу масалалар бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Куннинг иккинчи ярмида Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан «Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари» мавзуида минтақавий семинар ўтказилди.
Ғолиб Абдусаломов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.