Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАЛАБАДАН ИННОВАЦИОН ҒОЯ

ТАЛАБАДАН ИННОВАЦИОН ҒОЯ

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида дастур-лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишга амалий кўмак бериш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда ТАТУ Самарқанд филиали талаба-ёшларининг инновацион ғоялари муҳокама этилди.

– Айни вақтда робот технологиялари яратиш бўйича иш олиб боряпман, – дейди ТАТУ Самарқанд филиали талабаси Саидаҳмад Азизов. – Битирув малакавий ишим ҳам айнан шу йўналишда. Мен бугун ақлли уй макет-дастурим билан иштирок этяпман. Бу лойиҳамда бинодаги электр чироқларини ўчириб ёқиш, парда ва ошхона жиҳозларини бошқариш овоз частоталари орқали амалга оширилади. Ишимга “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Самарқанд филиали қизиқиш билдириб, ҳамкорликда ишлашга таклиф қилди.

 

Олим Соннибоев.


Охирги ўзгариш: 19/02/2018 12:53.   Кўрилганлиги: 963
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/talabadan-innovatsion-goya

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.