Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАЖРИБАЛИ МАСЛАҲАТЧИЛАР ТАНЛАНДИ

ТАЖРИБАЛИ МАСЛАҲАТЧИЛАР ТАНЛАНДИ

Самарқанд  туманида  ўтказилган  “Энг  намунали  диний  маърифат  ва  маънавий-ахлоқий  тарбия  масалалари  бўйича  маслаҳатчи”  танлови  бу  сафар  олдинги  йиллардагидан  фарқли  ўтди.


Вилоят  бўйича  намунали  тарзда  ўтказилган  танловда  барча  туман  ва  шаҳарлардан  “Маҳалла”  хайрия  жамоат  фонди  мутахассислари  иштирок  этиб,  туман  маслаҳатчиларининг  иш  тажрибалари  билан  яқиндан  танишдилар.

Сўзга  чиққанлар  маслаҳатчилар  томонидан  амалга  оширилаётган  ишлар,  уларнинг  жамиятда  ижтимоий-маънавий  муҳитни  мустаҳкамлашдаги  ўрни  хусусида  тўхталиб  ўтдилар. 

Шундан  сўнг  танлов  қатнашчилари  –  ҳудудий  босқичдан  ўтган  20  нафар  маслаҳатчи  учта  шарт  бўйича  ўзаро  беллашдилар. 

Танлов  якунига  кўра  Самарқанд  тумани  Равонак  маҳалласидан  Сония  Муқимова,  Урганжи  маҳалласидан  Зуҳра  Насимова  ҳамда  Ўзбеккенти  маҳалласи  маслаҳатчиси  Мавлуда  Умматовалар  ғолиб  деб  топилдилар.  


Киритилган вақти: 06/05/2015 09:19.   Кўрилганлиги: 1589
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tajribali-maslahatchilar-tanlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.