Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАЖРИБА АЛМАШИБ, МАЛАКА ОШИРИШДИ

ТАЖРИБА АЛМАШИБ, МАЛАКА ОШИРИШДИ

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги захирага олинган кадрларни тайёрлаш марказида туман ва шаҳарлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда уларнинг бош мутахассислари, ҳудудлар бош архитекторлари, “Ермулккадастр” давлат корхонаси бошлиқларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил қилинди.

Уч кунлик ўқув машғулотлари аввалида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш тартиби ва принциплари, депутатлар корпуси билан ишлашнинг асосий йўналишлари, жамоатчилик назорати масалалари хусусида сўз юритилди.

Ўқувда қурилиш, саноат, тадбиркорлик ва коммунал хўжалиги соҳаларини ривожлантиришнинг 2016 йил учун устувор вазифаларига оид машғулотлар олиб борилди.

Таъкидландики, жорий йилда инвестиция дастурига асосан 159 та ижтимоий соҳа объекти қурилади. Хусусан, 11 та соғлиқни сақлаш муассасаларида 29 миллиард 700 миллион сўмлик, 9 та касб-ҳунар коллежларида 12 миллиард сўмлик, 54 та умумтаълим мактабларида 73 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, 45 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ эвазига 47 та болалар спорти объектлари барпо этилиши режалаштирилган.

Машғулотлар давомида бу борадаги ишларни ташкиллаштириш, сифатини назорат қилиш ва белгиланган муддатларда топширилиши ҳақида мутасадди идоралар раҳбарларининг маърузалари тингланди.

Машғулотлар сўнгида давлат ҳокимияти органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш услублари тўғрисида фикрлашиб олинди.

Ўқув дастури якунида иштирокчилар тест синовлари топширди.


Охирги ўзгариш: 06/02/2016 19:39.   Кўрилганлиги: 1358
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tajriba-almashib-malaka-oshirishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.