Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Тадбирли, зукко қизлар тақдирланди

Тадбирли, зукко қизлар тақдирланди

Самарқанд шаҳрида «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси – 2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, «Тадбиркор аёллар» уюшмаси вилоят бўлими, Марказий банк вилоят бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 2016-2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини битирган қизларнинг энг яхши бизнес-лойиҳалари эътироф этилди.

- Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловнинг туман, шаҳар босқичларида 438 нафар қиз иштирок этди, - дейди «Тадбиркор аёллар» уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ф.Хонкелдиева. – Бундан бир неча йил аввал қизлар асосан тикувчилик, ҳунармандчилик йўналишида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирарди. Кейинги йилларда эса уларнинг орасида тадбиркорликнинг кўплаб янги йўналишларини таклиф этаётганлар кўпайди.

Танловда қизлар ишлаб чиқариш, сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши лойиҳа номинациялари бўйича тақдирланди. 43 нафар қизларга имтиёзли кредит олиш учун банк сертификати топширилди.

- Лойиҳам сервис соҳасида бўлиб, реклама ва афишалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган, - дейди Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Сарвиноз Тошпўлатова. – Оиламиз аъзолари бизнеснинг шу тури билан шуғулланади. Мен ҳам якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил қилиш ниятим бор. Бу ишни ташкил қилиш учун 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш ниятидаман.

Тадбирда вилоят ҳокиминингўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова иштирок этди.

Гулруҳ МЎМИНОВА.


Киритилган вақти: 08/09/2017 19:06.   Кўрилганлиги: 1122
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tadbirli-zukko-qizlar-taqdirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.