
Мамлакатимизда давлат органлари билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилиб, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни изчил қўллаб-қувватлаш бўйича ишончли ҳуқуқий кафолатлар тизими яратилди.
Тадбиркорлик секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси биносида вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда 26нафар турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар ҳамда вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Мулоқотда тадбиркорлар ўз фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклиф-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбиркорлар мурожаати бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.