
Бу ҳақда коронавирус панденимиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш,
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, берилган солиқ имтиёзлари юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган онлайн брифингда маълум қилинди.
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил 1 апрелидан 1 октябригача якка тартибдаги тадбиркорларнинг ижтимоий солиқдан ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдори 50 фоизга камайтирилиши белгиланди.
Жорий йилнинг апрель ва май ойларида мазкур имтиёз вилоятимиздаги 17 минг 653 нафар якка тартибдаги тадбиркорга қўлланилди. Уларга ҳисобланиши лозим бўлган 3,9 миллиард сўм ижтимоий солиқ суммаси камайтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.