Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Вилоят ҳокимлигида тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари вакиллари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш бўйича вакили Дилмурод Қосимов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ўроқов ва бошқалар Президентимизнинг жорий йил 17-18 март кунлари Самарқандга ташрифи чоғида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритди.

Дарҳақиқат, айни пайтда вилоятда фаолияти тўхтаб қолган ва тўлиқ қувватда ишламаётган 1187 та кичик бизнес субъекти мавжуд. Уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Йиғилишда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди ва уларни қийнаётган масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

 

Fолиб Абдусаломов.


Киритилган вақти: 26/04/2018 08:53.   Кўрилганлиги: 924
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tadbirkorlar-murojaatlari-etiborda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.