
Қадрли устоз ва мураббийлар!
Авваламбор, дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган сиз,
азизларни бугунги қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин
қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг эзгу тилакларимни изҳор
этаман.
Ушбу сана бундан 19 йил олдин Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан эл-юртимизнинг сизларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромининг амалий ифодаси, умумхалқ байрами сифатида таъсис этилганини албатта ҳаммамиз яхши эслаймиз.
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишни келажаги буюк Ўзбекистонни барпо этишнинг энг муҳим шарти деб билган, сизларга ўзининг энг яқин маслакдошлари сифатида катта ишонч ва ҳурмат билан қараган Юртбошимизнинг ўзлари ҳам барчамиз учун меҳрибон устоз, талабчан мураббий эдилар.
Ислом Абдуғаниевич Ватанимизни буюк муҳаббат билан севиш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш, бу йўлда бор билим ва тажрибамиз, бутун борлиғимизни сафарбар этиш борасида биз учун юксак ибрат мактабини яратиб кетдилар.
Жаҳон ҳамжамиятида “ўзбек модели” деб тан олинган тараққиёт стратегиямизнинг ажралмас қисми бўлган замонавий таълим-тарбия тизимига асос солган, бу соҳани давлат сиёсатининг устувор йўналиши даражасига кўтариб, унинг ривожланиш йўлларини аниқ белгилаб берган, “Бутун Ўзбекистон болалари – менинг азиз фарзандларим” деб уларни ҳамиша эъзозлаган Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўлмас тарихий хизматларини бугунги ва келгуси авлодлар доимо чуқур миннатдорлик билан ёдга олади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.