Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Сувдан мақсадли ва оқилона фойдаланиш Сенаторлар муҳокамасида

Сувдан мақсадли ва оқилона фойдаланиш Сенаторлар муҳокамасида

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг вилоятда ижро этилишини ўрганиш натижаларига бағишланган мажлисда Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, манфаатдор вазирлик, ташкилот, уюшма ва давлат қўмиталари вакиллари ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ходимлари иштирок этди.


  Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари А.Нурқулов олиб борди.

- Бугун вилоят аҳолисининг марказлашган тоза ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 64 фоизни ташкил этади, - дейди Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Б.Тожиев. - Ўтган йили ҳудудда 135 километр ичимлик сув тармоқлари қурилиб, вилоятнинг 85,2 мингдан ортиқ аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлашга эришилган. Қурилган 117 та сув тармоқлари объектининг 37 таси тура ржой массивлари, 80 таси қишлоқ жойлар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, 44 та ичимлик сув иншооти таъмирланиб, Каттақўрғон шаҳар «Сувоқова» корхонасига сувни қайта тозаловчи қурилма ўрнатилган.

Булардан ташқари, экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида тўққизта янги насос агрегатлари ўрнатилиб, 242,5 километр суғориш тармоғи ва 869 та гидротехник иншоотда таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган. 8,2 минг гектардан ортиқ майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган. Бу борада, айниқса, Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Нуробод ҳамда Ургут туманларида ишлар кўнгилдагидек ташкил этилиб, қарийб минг гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган.

Йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, вилоятда 21,4 фоиз ичимлик сув тармоқлари таъмирталаблигича қолмоқда. Айрим қишлоқ ва туманлардаги ичимлик сув тармоқлари сувни зарарсизлантирувчи иншоотлар билан таъминланмаганлиги сабабли санитария меъёрлари талабларига жавоб бермайди. Булунғур, Пахтачи туманларида экин майдонларини суғориш қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида сув сарфи юқори даражада қолиб, тупроқнинг унумдор қатламлари ювилиш ҳолатлари юзага келаётир.

Шунингдек, сув истеъмолчилари уюшмаларининг иш ҳақи, электр энергияси, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан кредитор қарздорлиги ошган. Ирригация ва мелиорация ишларини бажарувчи техника воситалари мавжуд эмаслиги ва сувдан махсус фойдаланиш, сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома беришда ҳам қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Тадбирда иштирокчиларнинг сув истеъмолида тежамкор усуллардан фойдаланишга доир таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, сув ресурсларидан комплекс ва оқилолна фойдаланиш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тавсиялар билдирилди. Муҳокама якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.



Охирги ўзгариш: 26/05/2017 12:11.   Кўрилганлиги: 1429
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/suvdan-maqsadli-va-oqilona-foydalanish-senatorlar-muhokamasida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.