
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суд ташаббуси билан Самарқандда вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, Халқ қабулхоналари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмонов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Жорий йилда “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тартиби тубдан такомиллаштирилди. Судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Судьялар олий кенгаши таъсис этилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, эндиликда раҳбар судьялик лавозимларига номзодларни тавсия этиш жараёни янада демократлаштирилиб, вилоят ва унга тенглаштирилган суд раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимига тайинланаётган номзодларнинг фаоллар ва кенг жамоатчиликни ўзининг келгуси фаолияти ҳаракат дастури билан таништириш тартиби амалиётга жорий этилди.
Йиғилишда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси лавозимига тавсия этилган номзод ўзининг келгуси фаолияти ҳаракат дастурини жамоатчиликка тақдим этди.
Депутатлар ва жамоатчилик вакиллари – “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист А.Мардиев, Пайариқ тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Аҳтамова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлими раиси Р.Қобилов юртимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида судьяларни тайинлашда жамоатчилик фикри инобатга олинаётгани ижобий ўзгариш эканини таъкидлаб, раисликка тавсия этилаётган номзоднинг дастурини маъқуллади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Дехқанов қатнашди.
***
Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича илгари сурган таклиф ва тавсиялари мазмун-моҳиятига қаратилган йиғилиш ҳам бўлди. Унда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тожибоев сўзга чиқиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.