Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ.

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб, “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон! шиори остида ўтказилаётган вилоят “Аёллар спорт фестивали” нинг шаҳар ва туман босқичи бошланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3434 сонли Фармони ижросини таъминлаш; - Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаётга тадбиқ этиш; - Ўзбекистон аёлларининг соғлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш; - Маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкил этилган спорт мусобақаси бугун Пахтачи ва Нарпай туманларида кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Спортнинг шахмат; сузиш; волейбол, стол тенниси, енгил атлетика, дартс, гимнастрада турлари бўйича ўзаро куч синашган 290 нафарга яқин хотин-қизлар ичидан вилоят босқичи ғолиблари сараланди ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жумладан Пахтачи ва Нарпай туманларида ўтказилган мусобақаларда мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида энг кўп совринли ўринларни эгаллаган туман иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шахмат спорт тури бўйича фахрли I-ўринни Пахтачи тумани Найман маҳалласидан Арзиқулова Мафтуна, Нарпай тумани Қозикент маҳалласидан Болтаева Малика,

Стол тенниси спорт тури бўйича фахрли I-ўринни Пахтачи тумани Болтали маҳалласидан Долиева Моҳинур, Нарпай тумани Тепақўрғон маҳалласидан Бахтиёрова Гўзал,

  Дартс спорт тури бўйича фахрли I-ўринни Боғолони маҳалласида яшовчи Баратова Зубайда,

Енгил атлетика спорт тури бўйича фахрли I-ўринни 25-35 ёшлилар ўртасида Абдурашидова Саодат, 36-ёшдан юқорилар ўртасида Кубаева Муҳайё,

Сузиш спорт тури бўйича фахрли I-ўринни Рўзиева Махлиё, ва Пардаева Робия ғолибликни қўлга киритишди.

Волейбол спорт тури бўйича фахрли I-ўринни Пахтачи тумани Украч маҳалласи, Нарпай тумани Қозикент маҳалла жамоаси,

Гимнастрада спорт тури бўйича фахрли I-ўринни Пахтачи тумани Гулшан маҳалласи жамоаси, Нарпай туманидан Оқтош жамоаси эгаллади.

Шунингдек “Аёллар спорт фестивали” мусобақасида “ЭНГ ЛАТОФАТЛИ ЖАМОА”, “ҒАЛАБАГА БЎЛГАН ИШОНЧИ УЧУН” , “ЭНГ МАҲОРАТЛИ ИШТИРОКЧИ”, “ЭНГ ИНТИЛУВЧАН ИШТИРОКЧИ” , “ЭНГ ШИДДАТЛИ ЖАМОА ” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва тақдирланишди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида ҳам спортни ривожлантириш ва тарғиб этиш, уларнинг жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлишларини таъминлаш мақсадида юртимизда хотин-қизлар ўртасида спортнинг барча турлари бўйича мамлакат ва халқаро  миқёсда бир қатор мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Унда аёллар иштироки ва салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда.



Киритилган вақти: 24/07/2017 11:56.   Кўрилганлиги: 1668
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sport-salomatlik-garovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.