Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СПОРТ МУТАСАДДИЛАРИ ОАВ ВАКИЛЛАРИГА ҲИСОБОТ БЕРИШДИ

СПОРТ МУТАСАДДИЛАРИ ОАВ ВАКИЛЛАРИГА ҲИСОБОТ БЕРИШДИ

Бугунги кунда вилоятимизда жами 5555 та спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, уларда 866 нафар тренир-ўқитувчилар 31370 нафар йигит қизларга спорт сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Шу билан бирга вилоятда рўйхатдан ўтган 71 та нодавлат спорт ташкилотлари ҳам аҳоли, айниқса, ёшларни спортга жалб этишга хизмат қилмоқда. 

Тизим ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ОАВ вакиллари ва улар орқали кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ матбуот уйида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига замонавий инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Соҳа мутасаддилари томонидан янгилик сифатида Самарқандда шаҳарсозлик лойиҳаси асосида юриш ва югуриш учун махсус йўлаклар ташкил этилиши, жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасига инновацион фикрлайдиган маъмурий кадрларни тайёрлаш ва танлашни ташкил этиш бўйича  махсус дастурлар жорий этилиши, профессионаллар, менежерлар, спорт тиббиёт ходимлари ва психологлар учун семинарлар ўтказилиши, Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортда раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича етакчи жаҳон спорт марказларида тажриба орттиришлари йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг янги концепцияси ишлаб чиқилгани, бунда тўгараклар ва секциялар, “Спорт-ҳаёт тарзи” хэштеги остида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий мавзули тадбирлар ташкил этилиши айтилди.

Шунингдек, анжуманда Президентимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектр мажлисида айтилган 5 та ташаббуснинг иккинчи ташаббуси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш” масалалари ва бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Аҳолини, айниқса, ёшларни спортга қизиқишини янада ошириш ишларини оиладан бошлаш кераклиги, бу бўйича телевидениеда махсус спорт соғломлаштириш кўрсатуви, оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида доимий спорт мусобақалари ташкил этилиши бўйича йўл харитаси тасдиқланганлиги эълон қилинди.


Охирги ўзгариш: 03/04/2019 19:24.   Кўрилганлиги: 948
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/sport-mutasaddilari-oav-vakillariga-hisobot-berishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.