
2017 йилда самарқандлик спортчилар жаҳон ва Осиё чемпионатлари, республика миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, 776 та олтин, 797 та кумуш, 1967 та бронза медалларини қўлга киритди...
Аммо аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан қамраб олиш, ҳудудларда спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломлик ҳамда етукликнинг асосий шартларидан бири эканлигини кенг тарғиб этиш, спорт соҳасида алоҳида иқтидор эгаларини саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизими, спорт муассасаларининг моддий-техник базасини замон талабларига мослаштириш масалаларида муаммолар мавжуд.
Вилоят ҳокимлигида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилишда эришган ютуқларимизни эътироф этиш билан бирга, ана шундай камчиликлар ҳақида гапирилди ва мавжуд муаммолар мутасаддилар муҳокамасига қўйилди.
Видеоселектор тарзида ўтган йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли бўлим ва бошқармалар бошлиқлари, спорт турлари бўйича федерация раислари, мураббийлар, ҳомий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Т.Жўраев олиб борди.
- 2017 йили вилоятда 57 та спорт туридан ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида 2736 та спорт мусобақаси ўтказилиши лозим эди, - деди вилоят ҳокими. - Аммо йил давомида бор-йўғи 839 та мусобақа ўтказилиб,180 минг нафардан ортиқ ёшлар спорт тадбирларига жалб қилинган.Айрим туман ва шаҳар ҳокимликларида зарур даражада назорат ўрнатилмаганлиги сабабли ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказилиши керак бўлган 171 та спорт мусобақаларидан Булунғур туманида 35 та, Оқдарё туманида 31 та ва Самарқанд туманида 25 та мусобақаўтказилган, холос.
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг 21 тури бўйича ташкил
этилган “Умид ниҳоллари –
Кейинги уч йил давомида Нарпай туманидан эркин ва юнон-рум кураши, Пахтачи туманидан дзюдо, бокс бўйича бирорта профессионал спортчи етишиб чиқмаган. Жомбой ва Пайариқ туманларида мавжуд спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмаган. Пастдарғом, Ургут туманларидаги сузиш ҳавзалари куз-қиш мавсумида газ босими пастлиги боис фаолият кўрсатмаяпти.
Тадбирда спорт федерациялари фаолияти қониқарсиз ташкил қилингани, уларнинг иқтидорли спортчиларни танлаб олишга қаратилган селекция ишларини олиб бормаётгани, федерация раҳбарларининг туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорлиги йўлга қўйилмагани танқид қилинди.
Йиғилишда спорт федерацияларининг 2017 йилдаги фаолияти, ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган маблағлар ва улардан самарали фойдаланиш, спорт федерацияларининг 2018 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаровнинг ахбороти тингланди.
Тадбирда спорт турлари бўйича федерациялар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Жорий йил сентябрда Буэнос-Айрес шаҳрида (Аргентина) бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари, декабрда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари, 2019 йилда Самарқанд шаҳрида бўладиган “Универсиада” спорт ўйинларининг финал босқичига вилоят жамоасини тайёрлаш, 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида вилоят спортчиларининг муносиб иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Абдуғофур Шерхолов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.