
S.O.S Kinderdorf International халқаро федерацияси Президенти Сиддхарта Каул бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Ташриф дастури доирасида делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилиб, вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда иштирок этишди. Делегация таркибида S.O.S Kinderdorf International халқаро федерациясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича директори Зденко Седлар ва Ўзбекистон S.O.S болалар маҳаллалари уюшмаси директори Гулноза Абидовалар ҳам иштирок этди.
Учрашувда федерация Президенти Сиддхарта Каул томонидан Ўзбекистонда S.O.S болалар маҳаллаларига амалий ёрдам бериш борасида олиб борилаётган ишларни юксак баҳолади. Болаларни уй-жой билан таъминлаш борасидаги маҳаллий ҳокимиятлардаги ишлар таҳсинга сазоворлигини билдирди ҳамда чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари саноқли давлатлардагина амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.