
Самарқандда истиқомат қилаётган корейслар корейс миллий байрамини кенг нишонладилар.
– Ҳар бир халқнинг ўз тарихи, қадрияти ва ўзига хос урф-одатлари бор, – дейди вилоятдаги корейс миллий-маданият маркази раҳбари Николай Ким. – Кореяда узоқ тарихга эга байрамлар кўп. Бироқ, корейс халқи учун энг қадрлиси бу ой тақвими бўйича кириб келган янги йил, яъни Соллаль байрамидир.
Янги йилнинг нишонланиши далада иш бошланганини билдиради. У Наврўз байрамига ўхшайди. Байрамнинг илк кунларини корейслар оила даврасида, яқин қариндошлари билан биргаликда нишонлайди. “Шарқона Янги йил”нинг анъанавий таоми ҳар бир корейс оиласида тайёрланадиган гуручли нон ҳисобланади.
Тадбирда корейс миллий куй-қўшиқ ва рақслари ҳамда таомлар кўргазмаси намойиш этилди.
Бахтиёр Мустанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.